Эронда аёллар учун янги ҳарбий тайёргарлик лагери очилди
Сешанба куни Эронда ўзини ҳимоя қилишга йўналтирилган аёллар учун навбатдаги ҳарбий тайёргарлик лагери очилди. Бу АҚШ билан воситачилик музокаралари муваффақиятсиз якунланган тақдирда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар кучайган бир пайтга тўғри келди.
Теҳрондаги Озодий майдонида «Жанфада» (Эрон учун ўзини қурбон қилишга тайёр) отрядига мансуб ўнлаб кўнгилли аёллар махсус арқонлар ёрдамида девордан тушиш ва канат йўли орқали ҳаракатланиш машқларини бажарди.
Аввалроқ Теҳронда шундай учта ўқув маркази очилган бўлиб, улар ноябрь, август ва сентябрь ойларида ташкил этилган. Ушбу марказларда эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам тайёргарликдан ўтмоқда.
Бир миллион нафар кўнгилли фуқарони тайёрлашга қаратилган кампания март ойида бошланган. Дастур ҳарбий тайёргарлик, фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда логистика соҳаларидаги машғулотларни ўз ичига олади.
