Дамашқда микроавтобус портлаб кетди

Дамашқда микроавтобус портлаб кетди

Суриянинг Дамашқ шаҳрида микроавтобус портлаши оқибатида беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда SANA агентлиги.

«Ал-Вуруд мавзесида бўш микроавтобуснинг портлаши натижасида беш нафар тинч аҳоли вакили жабрланди. Жабрланувчилар зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун Дамашқдаги касалхонага етказилган…», — дейилади нашр хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: