Ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолса!..
“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман:
• Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим.
• Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим.
• Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим.
• Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим.
• Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим.
• Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим.
• Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим.
• Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим.
• Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим.
• Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим.
• Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим.
• Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим.
Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин!
Агар сенда Ислом бўлса сен энг бахтли одамсан!
У, иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. [48-4]
Умидахоним
