Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий олий таълим олишга рухсат берилди

Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий олий таълим олишга рухсат берилди

 

Президент қарорига кўра, 2027/2028-ўқув йилидан маҳкумлар ОТМларга кириб, контракт асосида масофадан ўқиши мумкин. Бунинг учун колонияларда видеоконференсалоқа хоналари очилади.

 

Шунингдек, 730 та ўқув ва амалий хона ташкил этилиб, йилига 15–20 минг маҳкум талаб юқори касбларга ўқитилади.

 

Ёш маҳкумлардан сайлов орқали “ёшлар фаоллари” танланиб, уларга ҳар чоракда 3 БҲМ мукофот берилади. Колонияларда “Ёш китобхон” танловлари ва “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: