«Моссад»нинг махфий режаси чипакка чиқди: Эрон чегарасида қуролли тўқнашув!
Ҳар икки гуруҳ диверсия ва террорчилик хуружларини тайёрлаш, шунингдек, разведка маълумотларини йўқ қилиш билан шуғулланган.
Эрон махсус хизматлари Исроил разведкаси кўрсатмаси билан ҳаракат қилган иккита қуролли гуруҳни зарарсизлантирди. Бу ҳақда 10 май куни Fars агентлиги хабар берди.
«Разведка вазирлиги ўз баёнотида шуни маълум қилди: «Моссад» билан алоқадор бўлган 4 кишилик тезкор гуруҳ Ғарбий Озарбайжонда аниқланди ва қўлга олинди», — дейилади агентликнинг телеграм-каналидаги хабарида.
Операциялардан бирида қаршилик кўрсатиш вақтида Исроил билан алоқадор бўлган тезкор ходимлардан бири йўқ қилинди. Қўлга олинганлардан қурол-яроғ, портловчи моддалар ва алоқа воситалари мусодара қилинди. Эрон расмийларининг маълумотларига кўра, гуруҳлар диверсия ва террорчилик актларини амалга оширишни, шунингдек, разведка маълумотларини тўплашни режалаштирган.
Эрон Разведка вазирлиги ҳар икки гуруҳ «ционистик режим» билан бевосита боғлиқ бўлганини ва душманлик руҳидаги разведка-диверсия тармоғи доирасида ҳаракат қилганини таъкидлади.
Аввалроқ, 8 май куни Fars агентлиги Ормуз бўғозида АҚШ ва Эрон ўртасида бир нечта алоҳида тўқнашувлар содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.
