АҚШ Гренландияда учта янги ҳарбий база очмоқчи — BBC

АҚШ Гренландияда учта янги ҳарбий база очмоқчи — BBC

Вашингтон оролда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича Дания билан ёпиқ музокаралар олиб бормоқда. Нашр маълумотларига кўра, Шимолий Атлантика минтақасида Россия ва Хитой фаоллигини кузатиш учун Гренландиянинг жанубий қисмида янги базаларни жойлаштириш режалаштирилган.

Муҳокамалар жараёнидан хабардор бўлган бир неча расмий шахснинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти президент Доналд Трампнинг Гренландияни куч билан тортиб олиш таҳдиди туфайли юзага келган дипломатик инқирозни ҳал қилиш ҳаракатлари доирасида ушбу ҳудуднинг жанубида учта янги база очишга интилмоқда.

Дания Ташқи ишлар вазирлиги ҳам АҚШ билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлаган. «Қўшма Штатлар билан доимий дипломатик мулоқот мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча тафсилотларга тўхталмайди», дейилади вазирлик баёнотида.

Бундан ташқари, Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нилсен АҚШ билан музокараларда “тўғри йўналишда бир неча қадам ташланганини” айтган.

BBC’нинг музокаралар жараёни билан таниш манбасини айтишича, Трамп маъмурияти Копенгагенга учта янги ҳарбий базани расман “Қўшма Штатларнинг суверен ҳудуди” деб тан олиниши вариантини таклиф қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: