Ғарб расмийлари Путин билан мулоқотни қўллаб-қувватламоқда
Ирландия Ғарб етакчилари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар вазири ўринбосари Томас Бирн Euronews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз аввал ҳам айрим етакчилар ва Владимир Путин ўртасидаги алоқаларни сақлаб келганмиз. Бундай мулоқот учун имконият яратиш муҳим деб ҳисоблаймиз”, — деди дипломат.
Бирн бундай мулоқот учун Европа Иттифоқи томонидан ким музокарачи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди ва буни “келажак масаласи” деб атади.
