Жўрамга ичирманглар!.. (Видео)
У босар-тусарини шу заҳоти эсдан чиқаради. Аммо-чи, қизимай ётган тўйларингни ёмон қиздириб ташлайди. Шундай қиздирадики, одамлар ўша тўй ҳақида йиллаб гапириб юришади. Лекин барибир, қўйинглар, ичирманглар. Кейин у уйига бориб, уйини ҳам «қиздириб» ташлайди-да. Шерга айланади. Ундан буюк, ундан қудратли одам бўлмайди. Дуч келган нарсани дуч келган томонга отади. Уйида соғ идиш қолмайди. Хотинининг ҳар иккала кўзи ҳам кўкаради. Болалари бўлса, бир ҳафта оч қолиши мумкин… Бироқ эртаси куни у қўй оғзидан чўп олмаган мўмин-қобилга айланади. Бир ой ёки навбатдаги марта ичгунича одамларнинг кўзига кўринолмай юради!..
