NATO шарқий чегарадаги эҳтимолий можарони машқ қилди

NATO шарқий чегарадаги эҳтимолий можарони машқ қилди

NATO мамлакатлари блокнинг шарқий чегарасидаги шартли давлат билан можарони симуляция қилувчи ҳарбий машқлар ўтказди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Машқлар сценарийсига кўра, Швециянинг Готланд оролида саботаж оқибатида электр энергияси узилиши ва озиқ-овқат танқислиги юзага келиши мумкин бўлган вазият синовдан ўтказилган. Шунингдек, NATO низомининг 5-моддаси ишга тушишидан олдин аъзо давлатлар қандай ҳаракат қилиши мумкинлиги баҳоланган.

Швеция контр-адмирали Йонас Викстрёмнинг таъкидлашича, ушбу сценарий «назарий жиҳатдан эртага ҳам содир бўлиши мумкин».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: