Пашинян туғилганида Нетаняху ўкириб йиғлаган!..
АРМАНИСТОНИНГ РОССИЯ БИЛАН УМУМИЙ ЧЕГАРАСИ ЙЎҚ!
Арманистон амалдорларидан бири ўз юртининг Россия билан умумий чегараси йўқлиги бизнинг бахтимиз деди: “Россия бизга тўғридан-тўғри боситириб кира олмайди!”
Тўғри! Аммо, умумий чегарадошлар ким –Туркия, Эрон, Озарбайжон! Ҳовли олма, қўшни ол!
Россия бостириб кирмайди, қайтага чиқиб кетади – газу нефтини, ҳарбий базасини олиб. Ўрнига француз ёки украинлар армияси киради.
РФ ўзининг бўшаб қолаётган ўрнига Россияда тирикчилик қилиб юрган бир миллионга яқин арманларни қайтаради – муқаддас жой бўш турмаслиги керак. Арманистонга ёз мавсуми келмоқда – мева-чевасини Россия қабул қилмайди, ичимликларини ҳам.
Алиев Россия билан терс бўлиб қолганида РФда эркин юрган миллионер озарлар устидан жиноят ишлари очилди. Кейин Арманистонга Озарбайжонга таъқиқланган маҳсулотларни кўпроқ олиб киришга ижозат берди.
Кўпчилик энди Россия Арманистонга қарши ахборот урушини бошлайди демоқда. Хўш, Россия нима қилиши керак? Аҳборот уруши ҳалиям енгил чораси. Қайноққина уруш бўлиб кетса-чи?
Орада Қофқоз тоғлари бор?! Ҳозир баллистик ракеталар, реактив ракеталар тугуд, дронларга ҳам тоғлар тўсиқ бўла олмаяпти. Ҳозирги урушлар 1944 йилдаги урушлар эмас.
Ҳозирча Бағдодда тинчлик. Июнда ўтадиган сайловда Пашинян партияси кўп овоз оладиган бўлса совуқ уруш алангали урушга айланиб кетиши ҳам мумкин.
Оллоёр Хўжандий
