Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги ҳашаматли ҳовлисини сотувга қўйди

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги ҳашаматли ҳовлисини сотувга қўйди

Анжелина Жоли ўзининг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган ҳашаматли ҳовлисини сотувга қўйди. Маълум бўлишича, кўчмас мулк 29,85 миллион долларга баҳоланган.

Мазкур ҳовли аввал Сесил Б. ДеМиллга тегишли бўлган. Тахминан 0,8 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 1913 йилда архитектор Б. Купер Корбетт томонидан “Боз-ар” услубида қурилган қаср жойлашган. Қасрнинг умумий майдони 1022 квадрат метр бўлиб, унда 6 та ётоқхона ва 10 та ювиниш хонаси мавжуд.

 

Ҳовли ҳудудида меҳмон уйи, бассейн, фитнес зали, кенг ошхона ва хавфсизлик пунктига эга алоҳида гараж ҳам бор. Манбаларга кўра, уй сотувга қўйилишидан олдин таъмирланган.

Анжелина Жоли ушбу қасрни 2017 йилда, Бред Питт билан ажрашганидан кейин 24,5 миллион долларга сотиб олган эди.

фарзандлари мустақил ҳаётга қадам қўйгач, Лос Анжелесни тарк этиш ва хорижда яшаш нияти борлигини айтган. Унинг эгизак фарзандлари Нокс ва Вивен 2026 йил июль ойида 18 ёшга тўлади. Жоли келажакда вақтининг катта қисмини Камбоджада ўтказишни, шунингдек, турли мамлакатларда яшаётган оила аъзоларини тез-тез кўриб туришни режалаштирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: