Хонанда Navai Қозоғистон чегарасида наркотик билан ушланди
Репер 13 октябрь куни Жамбил вилоятидаги «Қўрдой» чегара пунктида қўлга олинган. Вилоят полиция департаменти маълум қилишича, унинг автомобилидан наркотик моддалар топилган.
У Қирғизистонда концерт берганидан сўнг Қозоғистонга йўл олган бўлган.
Шундан сўнг, бу ҳолат Қирғизистонда ҳам саволлар уйғотди: репер наркотик моддалар билан мамлакат чегарасидан қандай ўтган? Айни дамда ҳолат юзасидан у ерда ҳам текширув олиб борилмоқда.
Агар қоидабузарлик аниқланса, масъул ходимлар жазоланиши билдирилган.
