Ўзбекистонда 3 ойда 1,5 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

Ўзбекистонда 3 ойда 1,5 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 1,5 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 960,7 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 181,9 млрд сўм;

Тошкент вилояти — 96,0 млрд сўм;

Наманган вилояти — 80,4 млрд сўм;

Самарқанд вилояти — 71,1 млрд сўм;

Фарғона вилояти — 35,1 млрд сўм;

Андижон вилояти — 34,4 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 19,5 млрд сўм;

Қашқадарё вилояти — 6,1 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 2,4 млрд сўм;

Бухоро вилояти — 2,1 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 1,4 млрд сўм.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: