Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди. У Эрон зарбаларини яна “мушакбозлик” деб атаб, ҳужумлардан кейин шаҳарда ҳаёт тезда одатий ҳолатга қайтганини таъкидлади.

“Мен ҳатто Эрон мушакбозликларини соғиняпман — улар шаҳарни осон қўрқадиганлардан тозалашга ёрдам берди”, — деб ёзди у Telegramʼда.

Дуров шунингдек, БАА ва Европа давлатларидаги хавфсизлик даражасини солиштириб, Амирликлар аҳолиси “0 фоиз солиқ эвазига Европа фуқароларидан яхшироқ ҳимояга эга” эканини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: