Қўлимиздан келадими шу?!
«Сизлардан ким бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан (инкор қилсин) — бу эса имоннинг энг заифидир». (Имом Муслим ривояти)
Ҳадиснинг қисқача шарҳи:
Бу ҳадис жамиятда тинчлик, адолат ва гўзал ахлоқни сақлашда ҳар бир инсоннинг масъулияти борлигини эслатади.
-
Қўл билан ўзгартириш — куч ва ваколатга эга бўлганлар (масалан, раҳбарлар, ота-оналар) ўз масъулиятлари доирасида адолатни ўрнатиши.
-
Тил билан ўзгартириш — ширин сўз, чиройли насиҳат ва тўғри тушунтириш орқали инсонларни яхшиликка қайтариш.
-
Дил билан инкор қилиш — агар инсон ҳеч нарса қилолмаса, ҳеч бўлмаса ўша ёмонликка ичида шерик бўлмаслиги, уни ёмон кўришидир.
Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!
