Толибон қизларнинг сукути никоҳга розилик белгиси деб ҳисобланувчи қонунни қабул қилди
Афғонистонда Толибон муваққат ҳукумати никоҳ ва оилавий муносабатларга оид янги қонунни қабул қилди. 31 моддадан иборат низом Толибон олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатдаги энг баҳсли бандга кўра, балоғат ёшига етган “бокира қиз”нинг сукут сақлаши никоҳга розилик сифатида талқин қилинади.
