Ҳусийларнинг ҳужумлари ортидан Покистон Макка мудофаа пакти доирасида Саудия Арабистонига қўшин юборди
Қайд этилишича, Покистон ҳарбийлари икки томонлама келишувлар доирасида фақат Саудия Арабистони ҳудудида фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилишдан иборат бўлади.
Ҳарбийларни кузатиш маросими 28 ноябр куни бўлиб ўтган. Унда Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осиф, Саудия Арабистонининг Покистондаги элчиси ва юқори мартабали ҳарбийлар иштирок этган. Юборилган ҳарбийлар сони, уларнинг қанча муддат қолиши ва қаерга жойлаштирилиши ошкор этилмаган.
Покистон қўшинларни Исломободда Саудия Арабистони ва Туркия билан ўтказилган мудофаа музокараларидан сўнг юборди. Бу Яман ҳусийларининг Саудия Арабистонига ҳужумлари кучайган бир пайтга тўғри келди.
Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони 2026 йил августда Макка мудофаа пактини имзолаган эди. Келишув хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, разведка маълумотларини алмашиш ва ташқи таҳдидлар юзага келганида бир-бирини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
