Хитой Россия аскарларини яширинча урушга тайёрлагани фош бўлди!
Россия ҳарбий хизматчилари Украинадаги можарога қайтишдан олдин Хитойда махфий тайёргарликдан ўтишган…
2025 йилнинг охирида Хитой қуролли кучлари ўз ҳудудида 200 га яқин россиялик ҳарбийларни яширинча тайёргарликдан ўтказган. Дастур асосан учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланишга қаратилган бўлиб, у ўз ичига радиоэлектрон кураш, армия авиацияси, зирҳли пиёда қўшинлар, портловчи моддалар билан ишлаш, миналардан тозалаш ва дронларга қарши кураш чораларини ҳам қамраб олган.
Махфий машғулотлар Хитойнинг ҳарбий объектларида, жумладан Пекин ва Нанкин шаҳарларида бўлиб ўтган. Ушбу тайёргарликни якунлаган россиялик ҳарбийларнинг бир қисми кейинчалик Украинадаги жанг ҳаракатларида қатнашиш учун қайтиб келган. Европа разведка агентликларидан бири Хитойда малака оширган ва кейинчалик ишғол остидаги Қрим ҳамда Запорожье вилоятларида дронлардан фойдаланган ҳолда жанговар операцияларда қатнашган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда 2026 йил 19 май куни учта Европа разведка агентлиги ва улар томонидан ўрганилган ҳужжатларга таяниб, «Reuters» ахборот агентлиги хабар берди.
