Хитойдаги кучли ёмғир тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғирлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.
Яна беш киши бедарак йўқолган.
«Жануби-ғарбий Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси, Гуйдин округида жуда кучли ёмғир кучли сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди», деди маҳаллий ҳокимият.
