Рубл долларга нисбатан энг мустаҳкам валюта деб топилди
Россия рубли 2026 йилнинг жорий чорагида АҚШ долларига нисбатан дунёдаги энг яхши кўрсаткични қайд этди. Бунга Эрондаги уруш фонида нефть сотувидан тушган валюта оқими сабаб бўлди.
Bloomberg маълумотларига кўра, рубл апрель ойи бошидан буён 12 фоизга мустаҳкамланиб, бир доллар учун 72,6 рублни ташкил этди. Бу 2023 йил февраль ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Экспертларнинг фикрича, санкциялар туфайли молия бозорида юзага келган номутаносиблик ва қатъий пул-кредит сиёсати рублни мустаҳкамламоқда.
