Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин. Бунга унинг SpасеХ компаниясининг АҚШ фонд бозорида оммавий акциялар савдосига чиқиш режаси сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тhе Guardian хабар берди.
Маълум қилинишича, ракета ва сунъий йўлдош ишлаб чиқарувчи SpaсеХ компанияси 24 йил ичида илк бор батафсил молиявий ҳисоботларини эълон қилган. Компания 12 июнь куни Насдақ биржасида «SPСХ» савдо белгиси остида рўйхатга олинади.
Дастлабки баҳолашларга кўра, sPасеХ’нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларни ташкил этмоқда. Компания IPО орқали 80 миллиард долларгача инвестиция жалб қилишни режалаштирган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу IPО Wall Street тарихидаги энг йирик оммавий акциялар жойлаштиришларидан бири бўлиши мумкин. Бу эса Илон Маск бойлигининг янада ошишига хизмат қилиши кутилмоқда. Ҳозирда Forbes нашри унинг бойлигини 807 миллиард доллар атрофида баҳоламоқда.
Шунингдек, эълон қилинган ҳужжатларда SpасеХ’нинг сунъий интеллект соҳасидаги Anthropic компанияси билан тузган йирик келишуви тафсилотлари ҳам очиқланган. Унга кўра, Anthropic компанияси хАI маълумотлар марказларидан фойдаланиш учун йилига 15 миллиард доллар тўлайди.
SpасеХ компанияси ракета ва космик технологиялар, Starlink сунъий йўлдош интернет тизими ҳамда сунъий интеллект лойиҳалари билан шуғулланади. Компания, шунингдек, аввал Тwitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғига ҳам эгалик қилади.
