Титаникнинг омон қолган йўловчисига тегишли олмос узук аукционда $145 мингга сотилди
«Титаник»нинг энг машҳур йўловчиларидан бири, британиялик модельер Люси Дафф-Гордонга тегишли бўлган бриллиант узук кимошди савдосида 150 минг фунт стерлингга (145 минг доллар) сотилди. Эътиборлиси, модельер бу узукни айнан кема ҳалокатга учраган пайтда тақиб юрган.
Бу ҳақда Henry Aldridge & Son аукцион уйи хабар берди.
Маълум қилинишича, қимматбаҳо тақинчоқ Люси Дафф-Гордонга унаштириш шарафига совға қилинган бўлиши мумкин. Узук ўнлаб йиллар давомида Дафф-Гордонлар оиласида сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган. Лот билан бирга янги эгасига унинг келиб чиқишини тасдиқловчи хат, шунингдек, Бирмингем асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан берилган олмос учун расмий сертификат топширилди. Харидор анонимликни сақлашни афзал кўрди.
