ЕВРОПА УРУШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА!!!
Европа бизнинг ёрдамимизсиз узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизимини барпо этади.
Франция Буюк Британия ва Германиянинг Россия ҳудуди ичкарисига зарба беришга қодир, учиш масофаси 2000 километрдан ошадиган ерда базаланувчи замонавий ракета яратиш бўйича қўшма режасига қўшилишга интилмоқда.
-
Дастур: 2030 йилларнинг бошларида қуролли кучлар ихтиёрига топширилиши кутилаётган узоқ масофали ракеталар оиласи.
-
Иштирокчи компаниялар: MBDA, Hipersonica, ArianeGroup.
-
Сабаб (Триггер): Трамп Американинг «Tomahawk» ракеталарини Германияда жойлаштириш режаларини бекор қилди. Энди Европага рақиб ҳудудининг чуқур ичкарисига зарба бериш имкониятлари сув ва ҳаводек зарур.
Франция расмийларининг таъкидлашича, ушбу лойиҳага қўшилиш оддий қуроллар ва ядровий тийиб туриш омиллари ўртасидаги «узилишни камайтириш»га ёрдам беради.
Глобал Жануб кузатмоқда: Вашингтонга бўлган ишонч барбод бўлаётган бир пайтда, Европа Россияга қарши қуролланмоқда. Қитъа ўз баёнотларида «биз хоҳламаймиз» деётган ўша урушга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
