Италия мухолифати Мелонини қўллаб-қувватлаш эвазига Украинага ёрдамни тўхтатишни талаб қилди
Politico ёзишича, “Миллий келажак” партияси етакчиси Ванначчи сайловлардан кейин бош вазир Жоржа Мелони ҳукуматини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Бироқ у бунинг учун Украинага ёрдам юбориш бутунлай тўхтатилишини талаб қилмоқда.
Нашр хабарига кўра, Мелони ҳукуматининг халқ орасидаги обрўси пасайиши фонида муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
