АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича келишиб олди – The New York Times
Бир кун аввал Эроннинг уч нафар юқори мартабали мулозими The New York Times нашрига Теҳрон бўғоз орқали кема қатновини қайта тиклашни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандумига розилик берганини айтган эди.

Уларнинг сўзларига кўра, бунинг эвазига АҚШ Эрон портларининг денгиз блокадасини олиб ташлайди. Шунингдек, келишув барча йўналишларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутади.
