Мулоқотни ривожлантириш учун Арманистонда конструктив раҳбарлик бўлиши керак — Медведев

Мулоқотни ривожлантириш учун Арманистонда конструктив раҳбарлик бўлиши керак — Медведев

 

 

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Россия ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун Ереванда конструктив руҳдаги раҳбарият зарурлигини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия билан алоқаларни узиш йўлини танлаган.

 

Шунингдек, Медведев Россия Арманистон билан дўстона муносабатларни истовчи раҳбарият бўлса, ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: