Қозоғистон Эрон урани захираларини қабул қилишни таклиф қилди

Қозоғистон Эрон урани захираларини қабул қилишни таклиф қилди

МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гроссининг Financial Times’га берган интервьюсига кўра, агар АҚШ ва Эрон Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувга эришса, Қозоғистон қурол даражасига яқин бойитилган эрон урани захираларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Гроссининг айтишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Остонадаги учрашувда бундай вариантга очиқ эканини маълум қилган. У шунингдек, МАГАТЭнинг Қозоғистонда паст бойитилган уран банки мавжудлигини эслатиб, «уни хавфсиз сақлаш мумкин бўлган жойимиз бор», деди.

Унинг фикрича, бундай вариант ҳам АҚШ, ҳам Эрон учун мақбул бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: