Европада нималар бўлмоқда?

Европада нималар бўлмоқда?

Европада аномал иссиқлик: бир қатор давлатларда тарихий ҳарорат рекордлари янгиланди

The Guardian маълумотига кўра, бу ҳафта Европа кучли иссиқлик тўлқини таъсирида қолди ва бир нечта мамлакатларда рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди. Францияда ҳаво ҳарорати 36°C гача кўтарилиб, кузатувлар тарихидаги энг иссиқ май ойи сифатида рўйхатга олинди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, иссиқлик оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган.

Буюк Британияда ҳам май ойи учун янги рекорд ўрнатилди — Лондонда ҳарорат 35,1°C ни ташкил қилди. Ирландияда эса бир нечта метеостанцияларда 28,8°C қайд этилиб, мамлакат учун янги максимум ўрнатилди. Метеорологлар айрим ҳудудларда ҳарорат мавсумий меъёрдан 10–15°C юқори эканини билдирмоқда. Иссиқлик яна бир неча кун сақланиб туриши, шундан сўнг ҳароратнинг аста-секин пасайиши кутилмоқда.

@Geointriga_uz

Дўстларингизга ҳам юборинг: