Теракт хавфи сабаб ёпилган Москвадаги «Царицино» боғи қайта очилди

Теракт хавфи сабаб ёпилган Москвадаги «Царицино» боғи қайта очилди

Германиянинг Москвадаги элчихонаси Россия пойтахтида эҳтимолий террорчилик ҳужуми юзасидан ўз фуқароларига огоҳлантириш юборди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берди.

Дипломатик ваколатхона «Царицино» музей-қўриқхонасида теракт содир этилиши хавфи борлигини билдириб, Германия фуқароларини одамлар гавжум жойлардан узоқроқ бўлишга чақирган.

Мазкур огоҳлантириш АҚШ элчихонаси худди шу ҳудудда кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган ҳужум эҳтимоли ҳақида маълумот тарқатганидан бир кун кейин эълон қилинди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ҳам америкалик ҳамкасбларидан эҳтимолий теракт бўйича маълумот олганини тасдиқлаган.

Хавфсизлик чоралари туфайли «Царицино» музей-қўриқхонаси вақтинча ёпилиб, ташриф буюрувчилар эвакуация қилинган.

Бироқ 1 ноябрь куни боғ ўз фаолиятини тиклади. Маъмурият музей-қўриқхонанинг барча объектлари яна ташриф буюрувчилар учун очиқ эканини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: