Эрон Форс кўрфазида газ қазиб олишни қайта тиклади

Эрон Форс кўрфазида газ қазиб олишни қайта тиклади

Эрон Ислом Республикаси Форс кўрфазида жойлашган «Жанубий Парс» конининг учта денгиз платформасида табиий газ қазиб олиш ишларини қайта тиклади. Бу ҳақда «Pars Oil and Gas Company» компанияси бош директори мамлакат давлат оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур платформаларда газ қазиб олиш жараёни Исроил томонидан берилган зарбалардан сўнг вақтинчалик тўхтатиб қўйилган эди. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, олиб борилган текширувлар натижасида платформаларга ҳеч қандай зарар етмагани аниқланган ва иш фаолияти тўлиқ тикланган.

Маълумот учун: «Жанубий Парс» Форс кўрфази шельфида жойлашган бўлиб, дунёдаги энг йирик табиий газ кони ҳисобланади. У Эрон учун стратегик энергетика базаси бўлиш билан бирга, жаҳондаги жами табиий газ захираларининг тахминан 8 фоизини ташкил этади. Ушбу улкан кон денгиз чегараси орқали иккига бўлинган бўлиб, унинг шимолий қисми Қатар, жанубий ҳудуди эса Эрон терма сувларига тегишлидир. Газ қазиб олишнинг қайта йўлга қўйилиши Эрон энергетика сектори барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: