РОССИЯДА 13 ЙИЛ ДАВОМИДА ОДАМЛАРНИ ҚУЛЛИКДА САҚЛАГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Россиянинг Мурманск вилоятида уч нафар ишчини 13 йил давомида қулликда ушлаб турган 57 ёшли металлобоза эгаси суд қилинади. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи шериги билан биргаликда 2012-йилдан 2025-йилгача маҳаллий фуқароларни мажбуран ишлатиб келган. Бу даврда қурбонлар мунтазам калтакланган, ертўлага қамаб қўйилган ва сохта қарз тилхатлари ёзишга мажбурланган. Ҳатто қочишга уринганларни ҳам қайта топиб, аёвсиз калтаклаб, яна ортга қайтаришган.
Мазкур ҳолат юзасидан одам ўғирлаш ва қул меҳнатидан фойдаланиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчининг шериги судгача вафот этган бўлиб, ҳозирда тирик қолган «қулдор»га 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.
