Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Саидов АҚШ Давлат департаментининг жамоат дипломатияси бўйича ўринбосар котиби Роджерс билан учрашув ўтказди
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, жумладан таълим, маданият, ахборот соҳаси ва жамоат дипломатияси йўналишларини муҳокама қилди. Саидовнинг таъкидлашича, АҚШ делегациясининг ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
