Эрон депутатлари АҚШга етиб борувчи ракеталар ишлаб чиқишни сўради

Эрон депутатлари АҚШга етиб борувчи ракеталар ишлаб чиқишни сўради

Эрон парламенти депутатлари мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаийга мурожаат қилиб, Қўшма Штатлар ҳудудигача етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини бошлашга рухсат сўради.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Ушбу ташаббусга 85 нафар қонунчи имзо чеккан.

Мурожаатда депутатлар АҚШнинг Теҳрон билан тинчлик музокараларидаги позициясига нисбатан ишончсизлик билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: