Эрон қуроллари нишони остида: Ҳормуз бўғозида ўлим хавфи давом этмоқда, Пентагон фавқулодда ҳаракатга тушди!
NYP: АҚШ май ойида Ҳормуз бўғози орқали 100 дан ортиқ кеманинг хавфсиз ўтишини таъминлади!
АҚШ Қуролли Кучлари май ойи давомида 100 дан ортиқ тижорат кемаларини Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз олиб ўтиш ва уларнинг ҳаракатини мувофиқлаштиришга кўмаклашди. Бу ҳақда АҚШ расмий вакилига таянган ҳолда New York Post (NYP) газетаси хабар тарқатди.
«Ўтган ой давомида АҚШ қўшинлари 100 дан ортиқ тижорат кемаларининг Ҳормуз бўғози орқали Форс кўрфазига кириши ва ундан чиқиб кетишини мувофиқлаштиришда фаол ёрдам берди», — дейилади нашр мақоласида.
Нашрнинг алоҳида таъкидлашича, Эрон билан урушни тўхтатиш бўйича олиб борилаётган тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, ушбу стратегик сув йўлидаги денгиз ҳаракати ҳануз ўта хавфли ва таҳликали бўлиб қолмоқда.
