Метро бекатларидаги электрон пандуслар ҳали тўлиқ созланмаган
“Тошкент метрополитени” ДУК ижтимоий тармоқларда метрога кириш-чиқишдаги қурилма ишламаётгани ҳақидаги хабарларга шундай муносабат билдирди.
Қайд этилишича, пандуслар пойтахт ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “Технопарк” МЧЖ томонидан ўрнатилмоқда.
“Пандусларни имкон қадар тез ва сифатли тарзда ўрнатиш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан бир неча бор тегишли ташкилотларга расмий мурожаатлар ва хатлар юборилган”, дейилади муносабатда.
