Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатди

Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатди

Исроил ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпиб, гуманитар ёрдам киритилишини вақтинча тўхтатди. Қарор Эроннинг ракета ҳужумидан кейин қабул қилинган.

Чекловлар орқали озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа ёрдам юклари етказиб келинган Керем-Шалом ва Рафаҳ ўтиш пунктларига ҳам тааллуқли.

Халқаро гуманитар ташкилотлар эса бу қарор Ғазодаги икки миллиондан ортиқ аҳолининг аҳволини янада оғирлаштириши, озиқ-овқат ва тиббий воситалар тақчиллигини кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: