Толибон давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Толибон давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Толибон ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчилари ва гуруҳ аъзоларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда Afghaniston International телеканали хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, тақиқ барча ҳукумат ходимларига татбиқ этилади ва унинг бажарилиши махсус ҳарбий судлар ҳамда хавфсизлик идоралари томонидан назорат қилинади. Қоидани бузган шахслар “ҳуқуқбузар” сифатида баҳоланиб, ҳарбий судга тортилиши мумкин.

 

 

 

Маълумотларга кўра, Адлия вазирлиги ушбу фармонни мамлакатнинг саккизта ҳудудий зонасида ҳарбий судлар раҳбарларига етказган. Шунингдек, полиция бўлимлари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари ҳам тегишли кўрсатмалар билан таништирилган.

 

 

 

Назоратни таъминлаш мақсадида махсус реестр тузилган бўлиб, унда ҳар бир ходимнинг исми, лавозими, иш жойи, алоқа маълумотлари ҳамда телефон рақамлари қайд этилади. Мансабдор шахслар барча ходимлар ушбу тақиқ ҳақида хабардор қилинганини тасдиқлашлари шарт экани билдирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: