Покистон Афғонистон ҳудудига авиазарбалар берди: 13 киши ҳалок бўлди

Покистон Афғонистон ҳудудига авиазарбалар берди: 13 киши ҳалок бўлди

 

«Ўтган тунда Покистон армияси Афғонистон ҳаво ҳудудини яна бир бор бузиб ўтиб, Кунар, Хост ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли уйларини бомбалади. Ушбу ҳужумлар оқибатида 11 нафар бола, бир аёл ва бир кекса эркак ҳалок бўлди, яна 14 нафар аёл ва бола тан жароҳати олди. Биз ушбу инсоний жиноят ва тажовузкорлик ҳаракатини кескин қоралаймиз», — деб ёзди Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: