Украинадаги уруш Шимолий Кореянинг «иқтисодий мўъжизасини» кучайтирди

Украинадаги уруш Шимолий Кореянинг «иқтисодий мўъжизасини» кучайтирди

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Украинадаги уруш Шимолий Кореянинг «иқтисодий мўъжизасини» кучайтирди.

 

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Шимолий Корея иқтисодиёти Россияга қурол сотиш, Украинага қарши урушга қўшин юбориш, Хитойни қўллаб-қувватлаш ва халқаро санкцияларни четлаб ўтиш туфайли сўнгги йиллардаги энг яхши даврини бошдан кечирмоқда.

 

Журналистларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Пхенянда Uberга ўхшаш такси хизматлари, QR кодли мобил тўловлар, Хитой электромобиллари, пица ресторанлари ва ҳатто BMW дилерлик марказлари пайдо бўлди.

 

Фақат ўтган йилнинг ўзида шаҳарда тахминан 10 000 та янги квартира қурилди – бу Лос-Анжелес ёки Чикагодаги шу даврдагидан кўпроқ. Айни пайтда, Ким Чен Ин режими ўз даромадининг катта қисмини Москва билан ҳамкорликдан олади. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурол сотиш Шимолий Кореяга миллиардлаб доллар даромад келтирган.

 

Ирония шундаки, бир неча йил олдин Ким Чен Ин режими деярли ҳалокатга учраган деб ҳисобланган. Энди, WSJ ёзганидек, Шимолий Корея Россия томонидан бошланган урушнинг асосий иқтисодий фойда олувчиларидан бирига айланди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: