Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди

Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди

Эрон АҚШнинг сўнгги ҳарбий зарбаларидан сўнг Ҳормуз бўғозини барча турдаги кемалар ҳаракати учун ёпганини маълум қилди. Бу ҳақда Таsnim хабар берди.

 

 

 

Эрон Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги тарқатган баёнотга кўра, минтақадаги кескин вазият ҳамда АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари сабабли стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳормуз бўғозида ҳаракатланиш вақтинча чекланган.

 

 

 

Расмий маълумотларда қайд этилишича, чекловлар нефт танкерларидан тортиб савдо кемаларигача бўлган барча денгиз транспорт воситаларига татбиқ этилади. Теҳрон мазкур қарорни АҚШнинг Ҳормозгон вилоятидаги айрим ҳудудларга берган зарбалари билан изоҳлаган.

 

 

 

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги бир қатор нишонларга зарбалар берилганини маълум қилган эди. Вашингтон ушбу амалиётлар ўзини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганини билдирган.

 

 

 

Ҳормуз бўғози дунёдаги энг муҳим денгиз транспорт йўлакларидан бири ҳисобланади. У орқали глобал нефт ва суюлтирилган газ ташувларининг катта қисми амалга оширилади. Аввал ҳам Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликлар фонида бўғоздаги ҳаракатлар бир неча бор чекланган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: