Россияликлар Толибонни танқид қилгани учун жаримага тортилмоқда
Ростов-Донлик 19 ёшли фуқаро Толибон ҳақидаги янгиликлар остидаги «Бу ғорларда яшовчи аҳмоқлар Россияда нима қилишяпти?» изоҳи учун 10 000 рубл миқдорида жаримага тортилди.
Суд бундай изоҳлар Россия ва Афғонистон халқлари ўртасида адоватни қўзғатади, деган қарорга келди. Ўтган баҳорда ҳаракатнинг террористик ташкилот сифатидаги мақоми олиб ташланганди. Шунингдек, Россия Толибон ҳукмронлигини тан олган дунёда ягона давлат ҳисобланади.
