Россиянинг MAX мессенджери AppGallery’дан ўчирилди
Хабарларга кўра, MAХ мессенджери Huawei қурилмалари учун мўлжалланган AppGallery иловалар дўконидан Россиядан ташқари барча мамлакат фойдаланувчилари учун йўқолиб қолди.
Бироқ, бу ҳолат илова учун унчалик муҳим эмас, чунки уни фақат Россия ва Беларус сим-карталари ёрдамида ўрнатиш мумкин ва чет элдаги фойдаланувчилар улуши жуда кам.
Маълум бўлишича, муаммо барча фойдаланувчиларга таъсир қилмайди. Илова VPN’дан фойдаланганда, масалан, Европа серверлари билан кўрсатилмай қолди, Россияда жойлашган фойдаланувчилар учун эса уни юклаб олиш мумкин ва ҳатто дўконнинг бош саҳифасида ҳам мавжуд.
Шундай қилиб, Мах аслида Россиядан ташқаридаги фойдаланувчилар учун AppGallery’да яширилган, аммо тўлиқ олиб ташланмаган. Чекловларнинг сабаблари ҳам очиқланмаган
Аввалроқ MAХ мессенжери иловаси Apple’нинг iPhone қурилмаларидаги App Store дўконидан, шу жумладан Россияда ҳам йўқолган эди.
