Россияни тарк этган шахслар мол-мулки мусодара қилиниши мумкин

Россияни тарк этган шахслар мол-мулки мусодара қилиниши мумкин

Россияда Россия манфаатларига қарши қаратилган деб баҳоланган маъмурий ҳуқуқбузарликларда айбланаётган шахсларнинг мол-мулкига тақиқ қўйиш тартиби жорий этилмоқда.

Янги қоидаларга кўра, бундай шахсларнинг активлари ва мулки тергов ёки суд жараёнлари давомида вақтинча чекланиши ёки мусодара қилиниши мумкин.

Маълум қилинишича, мазкур тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Эътиборли жиҳати шундаки, мол-мулк эгасини олдиндан хабардор қилиш мажбурий ҳисобланмайди. Қарор тегишли органлар томонидан қабул қилинганидан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Янги чоралар, аввало, Россия ҳудудидан ташқарида бўлган ва мамлакат манфаатларига қарши фаолият юритганликда айбланаётган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: