Адам Қодировга иккинчи марта Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди
Мукофот Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби бўлган Адам Қодировга Рамзан Қодиров томонидан топширилди. Унвон минтақа раҳбарининг фармони билан «давлат олдидаги алоҳида хизматлари», Украинадаги ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлагани ҳамда Россия куни муносабати билан берилган.
