Куба президенти «Янги иқтисодий сиёсатга» ўтишини эълон қилди
Хабарларга кўра, Мигел Диас-Канел 20 та банддан иборат иқтисодий трансформация режасини маълум қилди. Уларнинг асосийлари — ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва режалаштиришни марказдан чиқаришдир.
Президентнинг сўзларига кўра, режалаштириш масалаларини корхоналарнинг ўз ихтиёрига топшириш кўзда тутилмоқда. Бундан мақсад, корхоналар нима ишлаб чиқаришни ўзлари белгилаши, фойда кўриши ва ушбу фойда ҳисобидан ишчиларни моддий рағбатлантириш кўзланмоқда.
Маълумот учун, бу каби хўжалик ҳисоби тизими 1920-йилларда Совет Иттифоқининг Янги иқтисодий сиёсати даврида мавжуд бўлган, шундан сўнг 1960 ва 1980-йилларда қисқа муддатга қайта тикланган эди.
Бундан ташқари, ҳамма учун нархларни субсидиялашдан воз кечиб, муҳтож одамларга манзилли ёрдам кўрсатиш тизимига ўтиш курси эълон қилинди. Бу эса аҳолининг аксарият қисми учун нархларнинг ошишини англатиши мумкин.
