Швейцарияда аҳоли сонини 10 миллион кишигача чеклаш бўйича референдум бошланди — Reuters
Маълумотларга кўра, мамлакатда уй-жой етишмовчилиги кескинлашган, транспорт ва инфратузилма ҳаддан ташқари юкланган. Ҳозирда Швейцарияда қарийб 9 миллион аҳоли истиқомат қилади, аҳоли ўсишининг асосий омили эса миграция бўлиб қолмоқда.
«Агар ушбу ташаббус қўллаб-қувватланса, ҳукумат мигрантлар оқимини чеклашга мажбур бўлади. Бу эса Европа Иттифоқи билан одамларнинг эркин ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувларга ҳам таъсир қилиши мумкин», дея ёзмоқда Reuters.
