Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади — Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони.

​Германия ҲҲK раҳбари агар Россия NATO аъзоси бўлган бирор мамлакатга ҳужум қилса, Калининградга ҳаводан зарба бериш билан таҳдид қилди.

​Ҳолгер Нойманн «The Telegraph» нашрига берган интервьюсида, агар Москва NATO’нинг исталган давлатига ҳужум қилса, бунга жавобан Россия ҳудудига, хусусан, Калининград, Санкт-Петербург, Кола ярим ороли ҳамда Қора денгиздаги флотга «вайронкор авиазарбалар» берилишини таъкидлади.

​»Ҳатто бугун тунда жанг қилишимиз мумкин. Aгар кимдир менга ҳозир қўнғироқ қилиб, вазият шундай эканини айтса, биз айни шу дақиқада тайёр туришимиз керак ва биз тайёрмиз», — деди Нойманн.

Бироқ у Европа ва Россия ўртасида уруш чиқмаслигига умид қилишини ҳам қўшимча қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: