The Guardian: Украина ЕИ билан келишилган ислоҳотларнинг атиги 15 фоизини амалга оширди холос

The Guardian: Украина ЕИ билан келишилган ислоҳотларнинг атиги 15 фоизини амалга оширди холос

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун зарур бўлган ва ташкилот билан келишилган ислоҳотларнинг атиги 15 фоизини ҳаётга татбиқ этди, деб ёзади The Guardian газетаси ЕИдаги ўз манбаларига таяниб.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, гап норасмий равишда «Качка — Коснинг ўнта банди» (Тарас Качка — Украинанинг Европа ва евро-атлантика интеграцияси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари, Марта Кос — ЕИнинг кенгайиш масалалари бўйича еврокомиссари) номи билан машҳур бўлган режа ҳақида бормоқда.

«Расмий шахслар, шунингдек, агар етарлича хоҳиш-ирода бўлса, Украина техник музокараларни тахминан тўрт йил ичида якунлаши мумкин деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, улар Иттифоққа аъзолик якунда сиёсий қарор эканлигини ҳам тан олмоқдалар», — дейилади нашр материалида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: