Исроил АҚШ билан биргаликда Эроннинг ядровий ва ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилди — Нетаняху
«Исроил АҚШ билан ҳамкорликда Эронга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт давомида ушбу мамлакатнинг ядровий ва ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиб, шунингдек, мамлакат раҳбариятини жиловлаб (раҳбарларини йўқ қилиб), Эрон томонидан келаётган ядровий таҳдиднинг олдини олди», — деб баёнот берди бош вазир Бинямин Нетаняху матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Исроил АҚШ билан биргаликда энг йирик ҳужумкор ҳаво амалиётини амалга оширган ва ядро дастури олимларини зарарсизлантирган, Эрон раҳбариятини йўқ қилган, ядровий объектларни, ракеталарни ва уларни ишлаб чиқарадиган заводларни вайрон қилган, шунингдек, ҳарбий инфратузилмага зарбалар бериб, Эрон флоти ва ҳарбий ҳаво кучларини йўқ қилган, “Басиж” қўмондонларини зарарсизлантириб, Эрон иқтисодиётига “улкан зарар” етказган.
Нетаняху Эрон “ядро қуроли сари шиддат билан интилаётган” бўлганини ҳамда, эндиликда ўзининг ракета ва ядро саноатини шошилинч равишда ер остига яшираётганини айтди.
Бош вазир кураш ҳали тугамаганини ва Исроил Эрон ҳамда унинг Ғазо, Ливан, Сурия ва Яманда қўллаб-қувватлаётган гуруҳларига нисбатан ҳушёрликни сақлаши кераклигини таъкидлади.
