Нетаняху: Исроил қўшинлари Ливанни тарк этмайди
Нетаняху Трампга Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан ҳудудидан чиқиб кетмаслигини маълум қилди.
Ynet нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, Нетаняху АҚШ ва Эрон ўртасида муҳокама қилинаётган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамасдан, Исроил армияси Ливандаги ҳозирги позицияларини сақлаб қолишини айтган.
Унинг таъкидлашича, ЦАХАЛ «Ҳизбуллоҳ»дан келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида операцияларни давом эттиради. Шунингдек, гуруҳ инфратузилмасини йўқ қилиш ва Исроилга қарши ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтариш амалиёти ҳам тўхтатилмайди.
Нашр маълумотларига кўра, Нетаняхунинг мазкур позицияси мамлакат ҳукумати томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Аввалроқ Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ ва Эрон ўртасида дастлабки келишувга эришилганини маълум қилган эди. Унга кўра, томонлар барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича меморандумни 19 июн куни Швейцарияда имзолаши кутилмоқда.
